ЮНEСКО Бош директори Ўзбекистоннинг мактабгача таълим тизимидаги ислоҳотларини юқори баҳолади
Фото: Мактабгача таълим вазирлиги
Мактабгача таълим вазирлиги делегацияси Парижда хизмат сафарининг учинчи куни навбатдаги самарали учрашувни ўтказди.
ЮНEСКО Бош директори Одри Азуле хоним жорий йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида эрта ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича ИИ Бутунжаҳон конференциясини ўтказиш масаласини муҳокама қилиш учун ташкилот бош офисида вазирлик раҳбариятини қабул қилди.
Вазирлар даражасидаги мазкур анжуманни ўтказиш учун Ўзбекистоннинг мезбон давлат сифатида танланиши ЮНEСКО раҳбарияти томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди. Шу боис мазкур учрашув ташкилот Бош директорига миннатдорлик ва ҳурмат-эҳтиром билдириш учун навбатдаги имконият бўлди.
Одри Азуле мамлакатимизнинг мактабгача таълимни нафақат мамлакат миқёсида, балки халқаро миқёсда ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини юқори баҳолади.
Республикамизнинг эрта ривожланиш соҳасидаги ютуқлари сезиларли бўлиб, халқаро экспертлар ва ҳамкорлар томонидан ҳақли равишда баҳоланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг