Тошкентда учта машина иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Фото: ИИББ
2023 йил, 11 март куни соат тахминан 13:00 ларда Олмазор тумани, Аҳмад Дониш кўчасидаги “Тахтапул” кўприги устида учта автомобиль иштирокида юз берган тўқнашув оқибатида икки фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
Қайд қилинишича, 20 ёшли ҳайдовчи «Changan» русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, йўл четида ҳаракатсиз тўхтаб турган 41 ёшли ҳайдовчи Б.К.га тегишли “Matiz” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Шундан сўнг у бошқарувни йўқотиб, бошқа йўналишда ҳаракатланиб кетаётган 38 ёшли ҳайдовчи Ф.Х.нинг «Cobalt» русумли автомашинасига бориб урилган.
ЙТҲ натижасида «Matiz» автомашинаси йўловчилари 38 ёшли T.A. ҳамда 20 ёшли А.Ғ. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- ЖССТ янги ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди
- Ўзбекистон Президенти ва Сингапур Президенти музокара ўтказдилар
- 2024 йилдан янги уй сотиб олганларга ҚҚСнинг ярми қайтариб берилади
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Гендер тенгликни таъминлаш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади
- Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг