Ёзёвонда «Янги Ўзбекистон» массиви қурилиши бошланди

Фото: "Халқ сўзи"
Фарғона вилояти Ёзёвон туманидаги «Юқори Сойбўйи» МФЙ ҳудудида 65 гектар майдонда «Янги Ўзбекистон» массивининг қурилиши бошланди.
Замонавий шаҳарсозлик меъморчилиги анъаналари асосида ишлаб чиқилган лойиҳа уч йилга мўлжалланган бўлиб, биринчи босқичда 33 та 5 ва 7 қаватли 948 та хонадондан иборат уйлар қурилиши режалаштирилган. Лойиҳада имкониятдан келиб чиқиб, кўп қаватли уйлар қуриш ҳажмини янада ошириш мумкинлигига эътибор қаратилган.
Иккинчи босқичда 29 та, учинчи босқичда 24 та, тўртинчи босқичда 52 та кўп қаватли уйлар қурилиб, «Янги Ўзбекистон» массивида ҳаммаси бўлиб 138 та кўп қаватли турар-жойлар 3 минг 856 оилани ўз бағрига олади.
Янги шаҳарчада «Янги Ўзбекистон» боғи, Маданият саройи, мактаб ва боғчалар, поликлиника, хизмат кўрсатиш ва савдо марказлари ҳам қуриш ва аҳоли учун қулай инфратузилма яратиш кўзда тутилган. Ўз навбатида ҳудудда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини йўлга қўйиш, иссиқхоналар ташкил этиш орқали бу ерга кўчиб келувчилар бандлиги таъминланади.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров «Янги Ўзбекистон» массивида режалаштирилган қурилиш лойиҳаси билан танишиб, мутасаддиларга ўз таклиф ва амалий тавсияларини берди.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Саудия Арабистонида биринчи Ислом санъати биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг