Ёзёвонда “Янги Ўзбекистон” массиви қад ростлайди

14:56 01 Декабрь 2021 Жамият
764 0

Фото: «Халқ сўзи»

Президентимиз Шавкат Мирзиёев сайловолди учрашувлари чоғида Фарғона вилоятига ташрифи давомида Бағдод туманининг Гулистон шаҳарчаси мисолида Ёзёвон, Олтиариқ, Фарғона туманларида ҳам камида 4-5 минг хонадонли янги шаҳарчалар бунёд этиш ташаббусини илгари сурган эди.

Эзгу мақсадни рўёбга чиқариш мақсадида Ёзёвон туманида “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши учун "Юқори Сойбўйи" МФЙ ҳудудида 53,7 гектар ер майдони танланди. Янги массивда 135 та 5 қаватли, жами 2700 та хонадондан иборат турар жой бинолари, 1080 ўринли 2 та умумий ўрта таълим мактаби, 140 ўринли 3 та мактабгача таълим ташкилоти, 250 ўринли маданият уйи, поликлиника, маҳалла биноси, хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчалари қурилиши режалаштирилган. Қурилиш ишларига 741 млрд. сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилмоқда.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Ёзёвон туманида «Янги Ўзбекистон» массиви лойиҳаси билан танишди.

– Бағдод туманининг Гулистон шаҳарчасида ўтган қисқа фурсатда амалга оширилган улкан қурилиш-бунёдкорлик ишларига жуда ҳам ҳавасимиз келган эди,– дейди Ёзёвон тумани ҳокими Дилшоджон Жалилов. – Ёзёвонда ҳам тез орада Янги Ўзбекистондаги бугунги ҳаётбахш ислоҳотларга мос замонавий шаҳарча қад ростлайди.

Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер