Ёзёвонда Катта Фарғона каналига ўзини ташлаган ўсмир ҳамон қидирилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Ёзёвон туманида ўзини Катта Фарғона каналига ташлаган вояга етмаган Абдулазиз Абдурасуловни қидирилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Фарғона вилояти прокуратураси шу бўйича расмий баёнот берди.
«Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Дастлабки маълумотга кўра, 2020 йил 22 декабрь куни Ёзёвон туманида туғилган, 2-сонли касб-ҳунар мактаби талабаси Абдулазиз Абдурасулов вояга етмаган танишларини олдида Катта Фарғона каналининг Ёзёвон тумани Тараққиёт маҳалла ҳудудидан ўтган қисмига ўзини ташлаб, сувдан қайтиб чиқмаган.
Вояга етмаган Абдулазиз Абдурасуловни қидириб топиш юзасидан барча зарур чоралар кўрилмоқда», — дейилади баёнотда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг