Ёзги таътилда Самарқандда 21 мингдан ортиқ ўғил-қизлар оромгоҳларда дам олади

Фото: "Халқ сўзи"
Айни вақтда Самарқанд вилоятида оромгоҳларни мавсумга тайёрлаш, ўқувчи-ёшларнинг таътилни мазмунли ўтказиши учун барча шароитни яратиш ишлари якунига етказилмоқда.
Жомбой туманининг Кўкгумбаз маҳалласида жойлашган «Қалдирғоч» оромгоҳи 100 ўринга мўлжалланган. Айтиш жоизки, оромгоҳнинг 1974 йилда қурилган бинолари талабга жавоб бермас эди. Жорий йилда уларни мукаммал таъмирлаш учун маҳаллий бюджетдан 732 миллион сўм маблағ ажратилди.
— Бу йилги мавсумда тўрт навбатда 400 нафар ўқувчини қабул қиламиз, — дейди оромгоҳ директори Лазиз Пирматов. — Ҳар бир навбатга 15 нафардан тажрибали педагог, тренерлар жалб қилинди. Реконструкция қилинаётган оромгоҳимизда 4 та ётоқхона, спорт майдончаси, бассейн, маънавият зали, тўгараклар ҳамда ювиниш хоналари мавжуд.
Оромгоҳнинг 4 гектарга тенг ҳудудида бир қарич ер бўш тургани йўқ. Футбол, дам олиш майдонлари, концерт учун саҳна дейсизми, барчаси ҳисобга олинган.
Маълумот учун: Бугунги кунда вилоятда 74 та ёзги оромгоҳ мавжуд. Бу йил уларда 21 минг 100 нафар ўғил-қиз соғломлаштирилиши режалаштирилган. Жумладан, 18 та стационар оромгоҳ 9630 нафар, 56 та кундузги оромгоҳ 11 минг 370 нафар болани қабул қилади.
Абдулазиз Йўлдошев, («Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг