Ёшларни ишга олган тадбиркорларга ижтимоий солиқ суммасини қайтариш тартиби жорий этилди — Шавкат Мирзиёев

21:31 30 Июнь 2022 Сиёсат
672 0

Фото: president.uz

Президент Ёшлар кунига бағишланган байрам тадбирида нутқ сўзламоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

«Деҳқончилик билан шуғулланиш истагида бўлган 560 минг тенгдошингизга жорий йилда 155 минг гектар ер майдони ажратилиб, 800 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, ёшларни ишга олган тадбиркорларга ижтимоий солиқ суммасини қайтариш тартиби жорий этилди.

Бу имкониятдан 715 минг нафар ёшлар ишлаётган 7,5 минг корхона фойдаланди.

Албатта, мамлакатимизда таълим сифатини ошириш бўйича ҳам катта-катта қадамлар қўйилмоқда.

Бу борада Янги Ўзбекистоннинг янги мактаблари – Президент, ижод ва ихтисослашган мактаблар кўлами кенгайиб, уларда таҳсил олаётган ўқувчилар юқори натижаларга эришмоқда.

Ўтган ўқув йилида биргина Президент мактабларини битирган 424 нафар ўғил-қизларнинг барчаси олий таълим муассасаларига қабул қилинди.

Уларнинг 102 нафари хориждаги етакчи олий таълим муассасаларида ўқиётгани таҳсинга сазовордир».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер