Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш устувор йўналишга айланди — Президент

21:27 30 Июнь 2022 Сиёсат
811 0

Фото: president.uz

Президент Ёшлар кунига бағишланган байрам тадбирида нутқ сўзламоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

«Азиз фарзандларим!

Дунёдаги мураккаб вазиятни ўзингиз кўриб турибсиз. Ҳар куни янги-янги хавф-хатарлар ва ташвишларга дуч келаяпмиз.

Бундай вазиятларда халқимизнинг иродаси ва матонатига таяниб, Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига жавоб берадиган ягона тўғри йўлни топиш учун биргаликда интилмоқдамиз.

Меҳнаткаш ва бағрикенг, олижаноб халқимиз, сиздай билимли, фаол ва шижоатли ўғил-қизларим бор экан, биз ҳар қандай қийинчиликларни албатта енгиб ўтамиз!

Хабарингиз бор, биз мамлакатимизда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим яратдик. Маҳаллаларда 9,5 минг нафар ёшлар етакчилари ўз фаолиятини бошлади.

Ҳозирга қадар «Ёшлар дафтари»га киритилган 700 мингдан ортиқ йигит-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга 650 миллиард сўм йўналтирилди.

Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш устувор йўналишга айланди.

Сўнгги икки йилда 174 минг нафар ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳалари учун 4 триллион 400 миллиард сўм имтиёзли кредитлар йўналтирилди».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер