Ёшлар кутубхонасига 400 га яқин китоблар топширилди

Мамлакатимизда ёшлар ва оилалар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, китоб ўқишга бўлган қизиқишни ошириш, китобхонлик маданиятини жорий қилиш орқали уларда миллий ғурур, ифтихор Ватанга бўлган муҳаббат ва дахлдорликни янада шакллантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Адлия вазирлиги ҳам ушбу ислоҳотларда дахлдорлик ҳиссини англаган холда ходимлар ўртасида яна бир маърифий ташаббусни, #Ziyo_ulash акциясини бошлаб берди.
Бу лойиҳа ёшлар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, уларда китоб ўқишга бўлган қизиқишни орттириш ва интеллектуал салоҳиятини оширишга бўлган интилишни қўллаб-қувватлаш имконини янада оширади.
Адлия вазирлиги жамоаси номидан 400 га яқин китоблар Зангиота туманидаги Ватанпарвар маҳалласида ёшлар учун ташкил этилган кутубхонага топширилди.
Улар орасида Президент асарлари, атоқли мутафаккир боболаримизнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси, шеърий ва насрий асарлар, жаҳон адабиёти дурдоналари, ўзбек зиёлиларининг фаолиятини тарих зарварақларига бирлаштирган “Жадидлар” китоблар тўпламлари ҳам бор.
Таниқли ижодкорлар, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этган тадбирда адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев сўзга чиқиб, бугунги кунда ёшларнинг китоб билан дўстлашиши, жаҳон, ўзбек адабиёти ва маданиятини чуқур ўрганиши ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этишини ҳамда ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини оширишга, улар қалбида юксак ахлоқий фазилатларни тарбиялашга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.
Ногиронлиги бўлган шахслар учун вазирлик томонидан электрон кутубхона ҳам совға қилинди. Унда барча китобларнинг электрон ва аудио шакллари жамланган.
Илмни чуқур эгаллашнинг йўли битта — китоб ўқишдир. Бугун ёшларимизни беминнат устоз бўлган китобга бўлган муҳаббатини ошириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳар биримизнинг маънавий бурчимиздир. Зеро, китоб билан дўстлашиш эзгуликка етаклайди.
Диёра САИДОВА,
ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг