Ёшлар куни муносабати билан бир гуруҳ фаол ва ташаббускор спортчи ёшлар мукофотланди
Кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.
Фармонда таъкидланишича, бугунги кунда янги Ўзбекистон ёшларига ҳар томонлама эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш мамлакатимизда олиб борилаётган давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналишига айланмоқда. Жисмоний ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишдек умуммиллий мақсадни амалга ошириш учун давлатимиз ва жамиятимизнинг барча куч ва имкониятлари сафарбар этилмоқда.
Бу жараёнда ўз тақдири ва келажагини Ватанимиз тақдири ва истиқболи билан узвий боғлиқ ҳолда кўрадиган, шу йўлда ҳар қандай синов ва машаққатларни енгиб ўтишга, жасорат ва матонат кўрсатишга тайёр бўлган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни чуқур эгаллаган ўғил-қизларимиз сафи тобора кенгайиб бораётганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Ўзининг ижодий ва интеллектуал салоҳияти, танлаган касб йўналиши ва ижтимоий ҳаётда эришган муҳим натижалари билан турли соҳаларда юртимиз равнақига, унинг халқаро обрў-эътиборини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, тенгдошларига ўрнак ва намуна бўлиб келаётган фаол ва етакчи ёшларимиздан бир гуруҳи юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Улар қаторида бир гуруҳ спортчи ёшларимизнинг ҳам борлиги бизни қувонтиради. Қуйида мукофотга сазовор бўлган спортчи ёшларимиз билан танишинг:
«Шуҳрат» медали билан:
Абдуллаев Ғуломжон Озодович – эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
Бердимуратов Жалгасбай Карлибай ули – юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
Дайибекова Зайнаб Казбековна – қиличбозлик бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
Матниязова Гулноза Жумабой қизи – дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
Садуллаева Сафина Эркиновна – енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
Турдибекова Ситора Шавкат қизи – бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
Ўктамова Нигина Жасур қизи – бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг