“Ёшлар бизнеси”: 65 нафар ёш ишли бўлди
Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги лойиҳалар ижросида молиявий муассасалар иштироки муҳим ўрин тутади. Шундан келиб чиқиб, жорий йил февраль ойида мамлакатимизда биринчи бўлиб “Алоқабанк” Наманган филиалида давлатимиз раҳбари қарори ижроси доирасида “Ёшлар бизнеси” дастурини амалга ошириш бўйича вилоят штаби очилган эди.
Ўтган давр мобайнида айни масала юзасидан изчил иш олиб бориляпти. Йигит-қизларнинг мақсадли лойиҳалари, уларнинг ўзини ўзи банд қилишига мўлжаллаб кредитлар берилаётир. Жумладан, йўловчи ташиш хизматига жалб этиш мақсадида 113 нафар ёшга “Дамас” русумли автомобиллар харид қилиш учун 11 миллиард сўмдан зиёд имтиёзли кредит ажратилди.
Куни кеча улардан 65 нафарига янги “Дамас” калитлари тантанали равишда топширилди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг