Ёш ҳарбий хизматчилар ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди

18:23 03 Декабрь 2021 Жамият
410 0

«Тошкент ёшларни севади!» шиори остидаги ёшлар ойлиги доирасида бир қатор спорт мусобқалари ташкил этилмоқда.

Жумладан, 2021 йилнинг 1 декабрь куни Қуролли Кучлар академиясида ёш ҳарбий хизматчилар ўртасида «Тошкент шаҳар ҳокими — ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари кубоги» спорт мусобақалари ташкил этилди.

Ёш ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний баркамол бўлиб улғайишини таъминлаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган мусобқада Қуролли Кучлар академияси, Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги, Тошкент ҳарбий округи, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги, Халқаро аеропорт хавфсизлигини таъминлаш қўшини қўмондонлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Ички ишлар академияси, Қоровул қўшинлари қўмондонлиги, Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати Академияси, 55159-ҳарбий қисм ёшларидан иборат 16 жамоа иштирок этди.

Улар спортнинг мини футбол, арқон тортиш, сузиш (100 ва 200 метрга), бскетбол, эстафета, стол тенниси турлари бўйича ўзаро рақобатлашди.

Мадина Ғузорова, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?