Ёш футболчилар ёзги таътилни мароқли ўтказмоқда

11:15 05 Август 2022 Жамият
322 0

Фото: Халқ сўзи

Қашқадарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясининг ёш футболчилари ёзги таътилни Яккабоғ туманида жойлашган Мирзо Улуғбек номидаги оромгоҳда мазмунли ўтказмоқда.

Тоғ бағрида жойлашган сўлим ва баҳаво масканда ёш футболчилар дам олиш билан бирга мамлакатимиздаги футбол академиялари тарбияланувчилари ўртасида ўтадиган Ўзбекистон чемпионатига ҳам пухта тайёргарлик кўришмоқда, ўқув-тактик машғулотларда иштирок этишмоқда.

— 154 нафар ёш футболчидан ҳар бирининг индивидуал қобилиятини ривожлантириб боришга ҳаракат қиляпмиз, — дейди футбол академияси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шавкат Рўзиев. — Энг қувонарлиси, футбол академиямизда таҳсил олган 3 нафар ёш футболчи Суперлига аъзоси - «Насаф» футбол клубида, 16 нафар тарбияланувчи Про-лигада иштирок этаётган «Шўртан» футбол клубида ўйнамоқда.

Жорий йилда футбол академиясини 29 нафар тарбияланувчи битириб, айни пайтда бир қатор жамоаларда тўп суриш учун кўрикдан ўтишмоқда.

 

Фахриддин БОЗОРОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер