Яшнободда “Матиз” кўприкдан пастга тушиб кетди

13:33 05 Июль 2021 Жамият
365 0

Яшнобод туманида кўприкдан тушиб кетган "Матиз" юзасидан ЙҲХББ маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 4 июль куни соат 18:00ларда Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Оҳангарон шоҳ кўчасида ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган У.Н. "Матиз" русумли автомашинада ҳаракатланаётган вақтида бошқарувни йўқотган ва кўприк четидаги тўсиққа урилиб пастдаги қатнов қисмига тушиб кетган.

Натижада, ҳайдовчи У.Н. тан жарохати олган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер