Яширин цехда ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

19:30 25 Январь 2024 Жамият
322 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккабоғ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда 2 нафар фуқаро ноқонуний даромад орттириш мақсадида Қамаши туманидаги “Оқгузар” ва Яккабоғ туманидаги “Чайдари” МФЙ ҳудудида жами 1 224 дона “Янги Шаҳрисабз” ва “Шаҳрисабз ароғи” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини бошқа фуқароларга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Тўрткўл туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.С. “Шўрахон” ОФЙ ҳудудида яшовчи фуқаронинг уйида яширин цех ташкил қилиб, истеъмолга яроқсиз “QARATAW” номли алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан 912 дона қалбаки акциз марка, 378 дона тайёр маҳсулот, 240 литр алкоголь маҳсулоти, 172 дона маркировка, 45 литр спирт ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Бандихон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “A.” хусусий корхонаси савдо дўкони раҳбари А.Б. 150 дона “Журавли” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотаётган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан яна 375 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер