«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси: келажагимизга дахлдор ҳаётий ҳаракат

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш белгиланган.
Юртимиздаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилган.
Бугун юртимизда кенг тус олган «Яшил макон» умуммиллий ҳаракатининг маъно-мазмуни, мақсади ҳам юртимизда яшилликни кенгайтириш баробарида табиатни асраш, экология мусаффолигини сақлашга қаратилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган ушбу хайрли тадбирларда барча юртдошларимиз фаол иштирок этишмоқда.
Айниқса, бу борада Музработ тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 8-умумтаълим мактаби жамоасининг саъй ҳаракатларини ҳам алоҳида таъкидлаш зарур.
Куни кеча мактаб ҳовлисида ташкил этилган оммавий ҳашарда 1000 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Табиатда яшил ҳудудлар кенгайса, яшил қалқонлар шакллантирилса, бундан фақат фойда кўрамиз, роҳатланамиз, башарият келажаги мустаҳкамланади.
Демакки, юртимизда кенг қулоч ёйган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси нафақат бугунимизга балки, яқин ва узоқ келажагимизга дахлдор ҳаётий ҳаракатдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг