Ярим ишлаб чиқарувчи ва ярим савдогар монополчимиз «ЎзавтоМоторс» ҳақида: Биз бундай имтиёз берилишига қаршимиз — Р.Кушербаев

14:59 18 Ноябрь 2020 Жамият
425 0

Республика бўйича фаолият юритаётган жами 10008 та мактабдан 1752 таси мукаммал таъмирга муҳтож, 1228 та мактабларда ўқувчиларнинг қатнов даражаси 1.8 коэффициентдан юқори.

Мамлакат келажаги, Ватан равнақи учун биринчи навбатда шундай муаммоларни бюджет ҳисобидан ҳал этиш масаласи турганда бизнинг эркатой, ярим ишлаб чиқарувчи ва ярим савдогар монополчимиз «ЎзавтоМоторс» АЖ «имтиёзли равишда» 2020 йилнинг тўққиз ойи давомида 582.6 млрд сўм миқдоридаги йиғимни давлат бюджетига тўламаган. 

Камига кейинги йил ҳам шундай 3 фоизлик йиғимни тўламаслик имтиёзини сақлаб қолиши мумкин. 

Биз бундай имтиёз берилишига қаршимиз.

Расул Кушербаев,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?