Япониялик журналистлар Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази ҳақида кўрсатув тайёрламоқда

16:08 27 Октябр 2021 Жамият
880 0

Фото: Илҳом Раҳматов, “Халқ сўзи”

Япониянинг «Эн-Эйч-Кей» телерадио-корпорацияси мухбирлари Такацука Нао, Дека Андрей ва Ли Э Вон Сурхондарё вилоятидаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида бўлди.

Хорижий меҳмонлар таълим марказидаги бир неча тўгараклар фаолияти билан танишди. Бу ердаги кутубхона, спорт зал,  ўқув ва  лаборатория хоналарида яратилган шароитлар уларда ўзгача таассурот уйғотди. Шу асосида япониялик телеижодкорлар махсус кўрсатув тайёрлашмоқда.

- Таълим марказида афғонистонлик ёшларнинг билим олишлари ва касб-ҳунар сирларини пухта эгаллашлари учун яратилган имкониятлар дунё стандартларига мос эканига гувоҳ бўлдик. Ўзбекистоннинг қўшни афғон халқининг истиқболи йўлида қўшаётган ҳиссаси таҳсинга сазовор. Албатта, ушбу марказ фаолиятини ўз телеластурларимиз орқали  кенг ёритиш ниятидамиз, -дейди «Эн-Эйч-Кей» телерадио-корпорацияси мухбири Такацука Нао.

Илҳом Раҳматов, "Халқ сўзи".

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?