Япониялик олимлар Фарғона пиллачилиги ривожини юксак эътироф этишди

Фото: Халқ сўзи
Ўтган ҳафта Япония пойтахти Токио шаҳрида жойлашган "Agrikulture and Technology" университети профессори Ясухиса Куними бошчилигидаги бир гуруҳ япониялик олимлар мамлакатимизда кейинги йилларда пиллачилик соҳасида эришилаётган ютуқларни ўрганишди.
Ташриф доирасида Фарғона вилоятида бўлган кунчиқар юрт вакиллари қадим тарихга эга ушбу тармоқ бугунги кунда вилоятда жадал ривожланаётганини эътироф этдилар.
Ўрганишлар давомида япониялик профессор Фарғона вилоятидаги «Нурли тонг силк ” МЧЖ корхонаси, «Муқобил ипак қурти уруғчилик» корхонаси, «Фарғона пилла наслчилик» МЧЖ корхонаси ҳамда «Фарғона тут ипак қурти» уруғчилик корхоналаридаги иш жараёнлари билан танишди. Айни соҳада ҳаётий тажрибалар илм-фан ютуқлари, инновацион ғоялар билан ўзаро уйғун ҳолда олиб борилаётганини кузатди. Маҳаллий шароитда тайёрланаётган ипак қуртлари сифати ва ҳосилдорлигини ўрганди.
— Бу борада фарғоналик тадбиркорлар ва соҳа мутахассислари ҳамкорликда эришаётган ютуқлар таҳсинга лойиқ, — дейди япон олими. Фарғона пиллачилигидаги янги ғоялар, ихтисослашган саноат тармоқлари ва экспорт салоҳияти менда катта қизиқиш уйғотди. Ишонамизки, пиллачилик соҳасида доимий ҳамкорлик йўлга қўйилиши ҳар икки томон учун ҳам бирдек манфаатли бўлади.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг