Японияда юк самолётини чақмоқ урди

23:36 27 Июль 2020 Дунё
742 0

Cargo Airlines авиакомпаниясининг юк самолёти Токионинг Нарита аэропортига фавқулодда вазиятда қўнди.

Воқеа якшанба оқшомида юз берган. Боинг 747 Наритадан Аляскадаги Анкориж шаҳрига йўл олган эди.

Самолёт учгандан кейин тахминан 20 дақиқа ўтгач, 6700 м баландликда ҳаво лайнерини чақмоқ урди. Натижада учувчилар ортга қайтишга мажбур бўлди.

Ҳодиса натижасида бешта экипаж аъзоларидан ҳеч бири жабрланмаган. Ҳозирда механиклар самолётнинг шикастланган қисмини текширмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?