Японияда ниқоб тақмаган йўловчи сабаб самолёт фавқулодда қўндирилди

Японияда Peach Aviation авиакомпаниясига тегишли самолёт коронавирус пандемияси пайтида парвоз қоидаларига риоя этишдан бош тортган йўловчи сабаб фавқулодда қўндирилди. Бу ҳақда Газета.ру манбаси хабар берди.
Бортида 124 киши бўлган лайнер Осака шаҳрига йўл олган эди.
Борт кузатувчилари салонда ниқобсиз йўловчини кўриб қолиб, ундан маскасини тақиб олишларини сўрашган. Йўловчи эркак эса уларнинг илтимосини рад этган.
Шундан сўнг учувчи Ниигата аэропортига қўнишга қарор қилади. Хавфсизлик қоидаларини бузган шахс эса самолётдан тушириб қолдирилади. Кейин рейс яна давом эттирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг