Япония ва Камбоджа Украинага миналардан тозалашда биргаликда ёрдам беради

Фото: РИА «Новости»
Япония ва Камбоджа Украинага портламай қолган ўқ-дориларни йўқ қилиш ва миналардан тозалашда ёрдам бериш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда "Kyodo" агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяши ва Камбоджа ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Прак Сокхон бу борада келишиб олган.
Аввалроқ, Япония расмийлари Киевга ёрдам кўрсатиш доирасида украиналик сапёрларни тайёрлаш курсларини бошлаган эди. Келишувга кўра, украиналик сапёрлар Японияда тайёрланади. Токио Польшага ҳам бир неча мутахассисларни юборган ва у ерда украиналик сапёрлар тайёрланади.
Шу йилнинг 20 январь куни Камбоджада Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизматининг 10 нафар ходими учун миналардан тозалаш бўйича ўқув машғулотлари якунланган эди.
Ўтган йилнинг ноябрь ойида Канада Қуролли кучлари инструкторлари Польшада украиналик сапёрларни тайёрлашни бошлаган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг