Япония ташқи ишлар вазирига Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг фахрий доктори унвони берилди

13:43 30 Апрель 2022 Жамият
528 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистонга икки кунлик ташриф билан келган Япония ташқи ишлар вазири Ёсимасу Хаяши бугун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашди.

Япония ташқи ишлар вазирига Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари, ЖИДУ ректори Содиқ Сафоев университет тарихи ва фаолияти, Япониядаги ҳамкор университетлар билан муносабатларни ривожлантириш бўйича маълумотлар, япон тилини ўрганиш дастурлари билан таништирилди.

Вазирга ЖИДУ фахрий доктори унвонини бериш тўғрисидаги университет Илмий кенгашининг қарори ўқиб эшиттирилди ҳамда бу ҳақдаги диплом ва мантия тантанали равишда топширилди.

ЖИДУ фахрий доктори Ёсимасу Хаяши университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари олдида сўзга чиқиб, Япония Ташқи ишлар вазирлигининг фаолияти, мамлакатимиз билан икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари ҳақида айтиб ўтди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер