Япония Олимпиада ўйинларини бекор қилиши мумкин

15:47 15 Апрель 2021 Спорт
1563 0

Фото: Reuters

Коронавирус билан боғлиқ вазият мураккаблашса Япония Токио Олимпиадасини ўтказишни бекор қилиши мумкин.

Бу ҳақда мамлакатда ҳукмрон партия — «Либерал-демократик партия»нинг бош котиби Тосихиро Никаи айтиб ўтди, дея хабар бермоқда Япония оммавий ахборот воситалари

Сиёсатчининг таъкидлашича, агар ўйинларни ташкил этиш деярли имконсиз бўлиб қолса, ҳукуматнинг уни ўтказишни бекор қилишдан бошқа чораси қолмайди.

Аввалроқ Японияда Олимпиада машъаласи эстафетаси бошланган эди. Маросим Фукусима префектурасидаги 2011 йилги даҳшатли зилзила ва цунамидан сўнг қайта туғилиш рамзи сифатида танланган "J-Village" футболчиларни тайёрлаш марказида бошланди. Эстафета Япониянинг барча 47 префектурасида ташкил этилади.

Коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият туфайли 2020 йилда ўтказилиши керак бўлган Олимпиада ўйинлари 2021 йил ёзига қолдирилди. У 23 июлдан 8 августгача бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер