Япония компанияси Фарғона тиббиётини янада ривожлантиришга кўмаклашади

07:16 04 Октябр 2022 Жамият
237 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона вилояти ҳокимлиги қабуллар уй ида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Япониянинг “AOIKAI Medical Corporation” компанияси президенти Такаёши Шинтани, бош ҳуқуқшуноси Наоя Эндо ҳамда AOIKAIнинг мамлакатимиздаги вакилларидан иборат делегацияни қабул қилди.

Учрашувда эътироф этилганидек, кейинги йилларда Фарғона вилоятида тиббиёт соҳаси ривожи йўлида ислоҳотлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Айни жараёнда хорижий ҳамкорлик ҳам фаол йўлга қўйилган бўлиб, бунинг самараси сифатида вилоятда дунёнинг энг ривожланган мамлакатлари тиббиёт муассасалари филиаллари ташкил этиляпти. Натижада илгари хорижда бажарилган энг мураккаб жарроҳлик амалиётларини вилоятдаги тиббиёт марказларида ҳамда маҳаллий шифокорлар томонидан амалга ошириш имконияти яратилди.

Юзма-юз мулоқотда “AOIKAI Medical Corporation” компанияси томонидан Фарғонада тиббиёт соҳасини янада ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида ҳамширалик иши йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлаш мактабини ташкил этиш лойиҳаси муҳокама қилинди. Шунингдек, вилоят марказида барпо этилаётган Экошаҳар ҳудудида AOIKAI тиббиёт университети фаолиятини йўлга қўйиш, онкологик касалликларни даволашга ихтисослашган “AOIKAI” халқаро тиббиёт клиникасини очиш ҳамда вилоятда узумнинг уруғсиз олий навларини етиштириш каби лойиҳаларнинг амалга ошириш истиқболлари борасида ўзаро фикр алмашилди.

Суҳбат якунида ушбу лойиҳаларни ҳаётга самарали татбиқ этиш бўйича келишиб олинди.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер