Япон олимлари кўриш қобилиятини тиклашнинг ноёб усулини кашф қилди

Илдиз ҳужайраларининг ажойиб хусусияти бор. Улар ўз-ўзини янгилай олади. Қолаверса, қон, суяк, нерв ва бошқа ҳужайраларга айланиш қобилиятига эга. Шу боис бу «митти организм»лар замонавий тиббиётда бемор танасидаги зарарланган ҳужайраларни алмаштиришда қўлланилади.
Япон олимлари эса дунёда илк бор индукцияланган плюрипотент ўзак ҳужайраларидан кўз шох пардасини ўстириб, уни жарроҳлик йўли билан донорга кўчириб ўтказишди.
Хўш, бу янгиликнинг нимаси оламшумул?
Гап шундаки, шу пайтгача қўлланилаётган усулга мувофиқ, инсондан кўчириб ўтказилган кўз шох пардаси анъанавий тарзда илдиз отади. Аммо бемор танаси донор шох пардасини рад эта бошлайди. Чунки унда бегона иммунитет ҳужайралари мавжуд бўлади.
Японлар ўтказган тадқиқот эса — ноёб тажриба. Чунки илдиз ҳужайраларидан ўстирилган шох парда иммунитет тизимидан холи. Шу сабабли уни организм ижобий қабул қилади.
Қолаверса, донорлик йўли билан кўчириб ўтказилган кўз шох пардаси вақт ўтиши билан қатор қийинчиликларни юзага келтиради. Масалан, кунчиқар мамлакатда 1500 нафарга яқин киши шундай муаммодан азият чекмоқда. Янги изланишлар ана шу мураккабликларга барҳам бериши мумкин.
Шох парда эпителийси касаллигига чалинган 40 ёшли япон аёли клиник синовга розилик билдирди. Операциядан сўнг унинг кўриш қобилияти тикланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Uzbekistan Airways ва Lufthansa Technik AG ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллиги
- Газнинг “олтин даври” тугамоқда — Халқаро энергетика агентлиги
- Сенат Раиси Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси Мажлиси Оли Мажлиси милли Раиси Рустам Эмомали билан учрашди
- "Зарафшон" газетасининг 110 йиллиги ҳамда "Самаркандский вестник" газетасининг 105 йиллиги муносабати билан маърифий тадбир бўлиб ўтди
- Марокашда юз берган зилзила қурбонлари сони ортиб бормоқда
- Маънавият уммонидан саккизта ноёб марварид
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг