Янгиланаётган Конституциямизда давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига оид нормалар қарийб уч бараварга ортмоқда

Жалақудуқ туманида «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, маҳалла фаоллари, туман ташкилот раҳбарлари иштирок этган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Олтиной Мамирова янгиланаётган Конституция ҳақида батафсил маълумотлар берди.
Таъкидланганидек, янгиланаётган Бош қомусимиз мамлакатимизда ижтимоий, демократик-ҳуқуқий, чинакам халқпарвар давлатчилик сари ташланаётган дадил қадамлар учун мустаҳкам асос бўлади. Чунки унда аҳоли фаровонлигини ошириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада юксалтириш ва ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича пухта ва кенг миқёсли ҳуқуқий кафолатлар мустаҳкамланмоқда.
— Конституциямизда давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига оид нормалар қарийб уч бараварга ортмоқда, — дейди депутат О.Мамирова. — Хусусан, ҳар кимнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи белгиланмоқда. Ушбу норманинг амал қилиши ҳар бир фуқаро, жумладан, ёш оилаларнинг ўз бошпанасига эга бўлишини таъминлаб, кишиларнинг ҳаётдан розилик даражасини оширишга хизмат қилади.
Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи қоидалар янада такомиллаштирилмоқда. Яъни, давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ҳамда маданий соҳалар объектлари ва хизматларидан тўлақонли фойдаланиши учун шарт-шароит яратиши, уларнинг ишга жойлашишига, таълим олишига кўмаклашиши, зарур ахборотни тўсқинликсиз олиш имкониятини таъминлаши белгиланмоқда.
Бундан ташқари, ижтимоий давлатга хос ёндашув таълим соҳаси бўйича ҳам кўпгина модда ва нормаларда ўз ифодасини топмоқда. Таълим ва илм-фанга оид нормалар қарийб 2 баробарга ошмоқда.
Учрашувда иштирокчилар янгиланаётган Конституция бўйича берган барча саволларига атрофлича жавоблар олишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти қўшма корхоналарни ишга туширди ва Хитой ишбилармон доираларининг етакчи вакиллари билан учрашди
- “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2023” халқаро кўргазмасининг тантанали очилиш маросими ўтказилди
- “Марказий Осиё - Хитой” биринчи саммити. Иккинчи кундан фоторепортаж
- Ўзбекистон Президентининг Хитойга ташрифи самарали бўлди
- Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 20 май куни қисқа муддатли ёмғир ёғади
- Наманганда гуллар фестивали (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг