Янги«Хонқа» санаторияси фойдаланишга топширилди
Одилбек Одамбоев/«Халқ сўзи». Мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрами арафасида Хоразм вилоятида истиқлолнинг яна бир муаззам иншооти – «Хонқа» санаториясининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т. Худайберганов ва бошқа расмийлар, ёзувчилар, маданият ва санъат намояндалари, касаба уюшмалари фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар юртимизда инсон манфаатларини таъминлаш, эл саломатлиги йўлида олиб борилаётган эзгу ишлар хусусида тўхталди.
— Бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёйган улкан бунёдкорликлар юртимиз қиёфасини тубдан ўзгартириб, шаҳару қишлоқларимиз жамолини таниб бўлмас даражада кўркамлаштирмоқда, — дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациянинг Хоразм вилояти кенгаши раиси Гулсара Қурбанбаева. — Урганч шаҳрида барпо этилаётган ал-Хоразмий шаҳарчаси, Бухоро – Хива темир йўлини электрлаштириш ва «Жалолиддин Мангуберди» тезюрар поезди қатновининг йўлга қўйиш борасида амалга оширилаётган ишлар, Хивада бунёд этилаётган халқаро туризм маркази каби йирик лойиҳалар ана шулар жумласидан. «Хонқа» санаторияси учун қўшимча янги бино қуриш ташаббуси ҳам вилоятимизга ташрифи давомида Президентимиз томонидан илгари сурилган эди. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси бу хайрли лойиҳани сидқидилдан қўллаб-қувватлаб, қисқа фурсатларда мана шундай муҳташам бинони халқимизга туҳфа этди.
«Хонқа» санаторияси асаб, юрак қон-томир тизими, гинекологик, таянч-ҳаракат аъзолари касалликларини даволашга ихтисослашган бўлиб, 795 метр чуқурликдан олинадиган шифобахш маъданли суви дам олишга талабгорлар оқимининг катта бўлишида асосий омил бўлиб келган. Бироқ, санаториянинг кам қувватли эски биноси бу сиғимни кўтара олмас эди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 150 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфлаб бунёд этилган ва энг замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган 200 ўринли янги бино йилига 7000 нафар юртдошларимизни яхши дам олиб, саломатликларини мустаҳкамлашларига имконият яратади.
— Оролбўйи аҳолиси ва Республикамиз халқига қарийб олтмиш йилдан буён хизмат қилиб, минглаб юртдошларимиз саломатлигини тиклашда муҳим ўрин тутиб келаётган соғломлаштириш маскани тарихида янги саҳифа очилмоқда, — дейди «Хонқа» санаторияси раҳбари Шуҳрат Собиров. — Санатория янги биносининг фойдаланишга топширилиши элдошларимиз учун қутлуғ санага муносиб тўёна бўлди. Аминманки, янги сиҳатгоҳ узоқ йиллар халқимизга, элда азиз ва мукаррам фахрийларимизга ҳақиқий шифо, иззат ва эътибор маскани бўлиб хизмат қилади!
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вазир ўринбосари хотинини алдагани учун ишдан бўшатилди
- Шавкат Мирзиёев: Эзгулик, билим ва маърифатни қурол қилиб, жаҳолат ва ёвузлик йўлини тўсайлик!
- 17 нафар профессор-ўқитувчига илмий унвон берилди
- Даврон Кабуловнинг отаси «ўғрилик» бўйича судланиб, қарийб 345 млн сўм жаримага тортилгани маълум бўлди
- Президент бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларни мукофотлади
- Президент Шавкат Мирзиёев Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтига ташриф буюрди — Фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг