Янгиҳаётда ўтказилган тезкор тадбирда 3 нафар шахс жами 22 кг.дан зиёд марихуана билан қўлга олинди 

08:32 16 Сентябр 2021 Жамият
267 0

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида ўтказилган тезкор тадбирлар натижалари ҳақида маълумот берди.

2021 йилнинг 12 сентябрь куни Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларини қонунга хилоф равишда муомаласига қарши курашиш бўйича ўтказилган тезкор тадбир натижасида 1993 йилда туғилган Сирғали туманида яшовчи фуқаро С.М. ушланиб, ёнидан вазни 508,30 грамм «марихуана» (ИИББ ЭКМ маълумотномаси) гиёҳвандлик моддаси аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шу куни 1986 йилда туғилган Тошкент вилояти, Зангиота туманида яшовчи фуқаро Ф.Р. ушланиб, ўзи билан бир дона қопга солиб олиб келаётган вазни 11 кг. 739 грамм «марихуана» (ИИББ ЭКМ маълумотномаси) гиёҳвандлик моддаси аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бундан ташқари, ўтказилган тезкор тадбир натижасида 1987 йилда туғилган Сирғали туманида яшовчи фуқаро Р.А. ушланиб, ўзи билан икки дона қопга солиб олиб келаётган вазни 10 килограмм «марихуана» гиёҳвандлик моддаси (ИИББ ЭКМ маълумотномаси) аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-модда 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?