Янгиҳаёт туман тез тиббий ёрдам бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди

12:59 04 Октябр 2022 Жамият
217 0

Фото: ССВ матбуот хизмати

Пойтахтимизнинг Янгиҳаёт тумани Дўстлик маҳалласи ҳудудида тез тиббий ёрдам станциясининг янги биноси иш бошлади.

Очилиш маросимида сўзга чиққанлар замонавий лойиҳалар асосида бунёд этилган мазкур муассаса ҳудудда яшовчи 160 минг нафардан зиёд аҳолига ўз вақтида, мунтазам ва сифатли тиббий хизмат кўрсатишини таъкидлаб, тизимни аҳолига янада яқинлаштиришини қайд этди.

Айтиш керак, ушбу "Тез ёрдам" бўлими 12 та замонавий "FORD" русумли санитар автомашинаси, малакали тиббиёт ходимлари ҳамда тезкор интернет, телефон ва радиоалоқа тизимлари билан таъминланган.

Шунингдек, бино автотранспорт воситалари учун усти ёпиқ тураржой, дорихона, чақириқларни назорат қилиш, дори-дармонларни сақлаш ва тарқатиш ҳамда амбулатор беморларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш хоналарига эга.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер