Янгиер шаҳрига янги ҳоким тайинланди

11:38 28 Сентябр 2022 Сиёсат
424 0

Фото: Халқ сўзи

Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев 2019 йилдан буён Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Отабек Урал ўғли Носиров номзодини Янгиер шаҳар ҳокими лавозимига тавсия этди.

О.Носиров 1976 йилда туғилган, маълумоти олий. 1999 йилда Жиззах политехника институтини, 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

"Отабек Носиров вилоят ҳокими ўринбосари сифатида фаолият юритган даврида бир қатор ижобий ишларни амалга оширди.

Тўплаган иш тажрибаси орқали Янгиер шаҳрининг драйвер йўналишларини яхши билади, шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича астойдил меҳнат қилади, деган умиддамиз", — дея ишонч билдирди Ғофуржон Мирзаев.

Сессияда О. Носиров номзоди бир овоздан Янгиер шаҳри ҳокимлигига тасдиқланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер