Янгиер шаҳрида Конституция тарихи ва ҳуқуқий маданиятни тарғиб этувчи кўча очилди

12:53 05 Декабрь 2025 Жамият
137 0

Янгиер шаҳридаги Конституция хиёбони бугунги кунда аҳоли учун муҳим маънавий-маърифий масканга айланди. Хиёбонда «Конституция кўчаси»нинг ташкил этилгани эса Асосий қонунни чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш, аҳоли, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш йўлидаги ибратли ташаббус бўлди.

Ушбу кўчада жойлаштирилган «Конституция тарихи» бурчаги Конституциямиз яратилиши жараёни, унинг йиллар давомида такомиллашуви ва асосий тамойилларини ёритиб беришга хизмат қилмоқда. Шунингдек, бу ерда Конституцияни ўқитишга оид ўқув қўлланмалари ва махсус адабиётлар кўргазмаси ҳам ташкил этилмоқда.

— «Конституция кўчаси»да конституциявий ҳуқуқлар, адлия ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар фаолиятига бағишланган ахборот бурчаклари ҳам мавжуд, — дейди Сирдарё вилояти адлия бошқармаси масъул ходими Дилноз Умрзоқова. — Шу билан бирга, ушбу ҳуқуқий-маърифий масканда вилоят адлия бошқармаси, Янгиер шаҳар ҳокимлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамкорлигида ёшлар иштирокида ҳуқуқий викториналар ва турли маданий-ташкилий тадбирлар ўтказилмоқда.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер