Янгича ёндашув, ижро ва самара 

07:39 27 Июль 2021 Жамият
510 0

Ҳасан ПАЙДОЕВ - “Халқ сўзи”

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган жуда кўп ғоя ва ташаббуслар бугун ўз самараларини беряпти. Хусусан, секторлар бўйича ҳам ана шундай фикр билдириш мумкин. Мазкур ноёб ёндашув муаммолар билан ишлаш, аҳолини уйлантираётган масалаларни ечиш, халқ фаровонлигини оширишда самарали иш бераётган тизимлардан биридир. Боиси жойларда фуқаролар ўзларига бириктирилган сектор раҳбарларига мурожаат қилиб, муаммосини бартараф этишяпти.
Хусусан, Шаҳрисабз туман прокурори раҳбарлигидаги 2-сектор ҳам ўз ҳудудидаги аҳоли масалаларини мунтазам ўрганиб, ижобий ечим топиш чораларини кўраётир.

Бугунга қадар 11 минг 345 га яқин хонадонлар ўрганилиб, “Аёллар дафтари”га киритилган 443 нафар хотин-қизлар, “Ёшлар дафтари”га киритилган 820 нафар ёшлар билан суҳбатлар ўтказилиб, муаммоларни ҳал этиш чоралари кўриляпти. Шу билан бирга, 145 та тадбиркорлик субъектларининг 62 нафарида кредит олиш истаги борлиги аниқланди ва уларга зарурий ҳужжатлар тўплашга кўмаклашилди. 36 нафар тадбиркорга эса 162 млн. сўм миқдоридаги кредит маблағи ажратилиши таъминланди.
 “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури доирасида долзарб муаммоларни бартараф этишнинг тезкор чора-тадбирлари ишлаб чиқилди. Шунга кўра, кредит олиш истагини билдирган 78 та хонадон аъзоларидан 31 тасига тикувчилик дастгоҳлари ҳарид қилиши учун, 5 тасига замонавий иссиқхона қуриш, 11 тасига асаларичиликни ривожлантириш, 16 тасига чорвачилик йўлга қўйиш, 2 та хонадонга хизматлар кўрсатиш йўналишида ҳамда 24 та хонадонга ишлаб чиқаришни шакллантириш учун амалий ёрдамлар кўрсатилди. Сектор ҳудудидаги ҳар бир оиланинг тўлиқ моддий-маънавий муҳити хусусида электрон база шакллантирилган. 

“Аёллар дафтари” бўйича ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни аниқлаш ва уларга моддий-маънавий кўмак бериш мақсадида 9425 нафар аёллар билан суҳбатлар ўтказилиб, ёрдамга муҳтож 443 нафар хотин-қизнинг рўйхати 9 та йўналишда шакллантирилди. Ушбу дафтардаги 36 нафар аёлга жами 221 млн. сўм миқдоридаги имтиёзли кредитлар ажратилди. Шунингдек, 106 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёлларнинг  106 нафари бандлигини таъминлаш чоралари кўрилди. 29 нафар боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилалардаги 29 нафар аёлларга моддий ёрдам кўрсатилди
Қолаверса, 26 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган аёллар тўлиқ тиббий кўриқдан ўтказилиб, тегишли ҳуқуқий тавсиялар ҳамда бир марталик моддий ёрдамлар кўрсатилди. Бир нафар I-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёлга Аёллар жамғармаси ҳисобидан 30 млн. сўмлик маблағ ажратилиб уй-жойини таъмирлаш ишлари айни вақтда бошлаб юборилган.
Сектор аъзолари бу каби савобли ишларни давом эттириб, эҳтиёжманд фуқаронинг ўзи ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар-жой мавжуд бўлмаган, бир ва ундан ортиқ ногиронлиги бўлган фарзандларни тарбиялаётган, ёлғиз оналар, тиббий ҳимояга, ҳуқуқий ва психологик маслаҳатга зурурияти бор аёлларнинг барчасига тегишли ёрдамлар кўрсатилмоқда. Булардан ташқари “Аёллар дафтари”да турувчи хотин-қизларнинг моддий аҳволини яхшилаш мақсадида 60 нафарига бир марталик ёрдам ажратилиши таъминланди. Сектор аъзоларининг саъйи ҳаракатлари натижасида 349 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”дан чиқарилди. Қолган фуқароларни ҳам жорий йил июль ойигача моддий таъминотини яхшилаш чоралари кўрилмоқда. 

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Пандемия давридаги мавжуд қийинчиликлар ҳамда  аҳолининг камбағаллик қатламини босқичма-босқич бартараф этиш мақсадида 2020 йилда ҳудудда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалар ўрганилиб, “Темир дафтар”га киритилганди.
Чунки ушбу фуқароларнинг доимий даромад манбаига эга эмаслиги уларнинг моддий таъминотини кун сайин оғирлашишига олиб келаётганди. Улар билан ўтказилган суҳбатлар, кўрилган чора-тадбирлар ўз самарасини берди. 1200 та оилага жами 3 млрд. сўмдан ортиқ моддий ёрдам кўрсатилди. Сектор аъзолари бу борадаги тадбирларни узлуксиз давом эттирмоқда. Кишилардаги боқимандалик кайфиятини йўқотиш, улардаги тадбиркорликка бўлган қизиқишни шакллантириш учун 13 та хонадонга иссиқхона қурилиши учун 78.6 млн. сўм миқдорида субсидия ажратилди. Шу тариқа 5 та хонадонга 30 млн. сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. 26 та хонадоннинг коммунал қарздорлиги тўлаб берилди. Бундай мисоллар жуда кўп. 
Яна бир муҳим масала, “Ёшлар дафтари”ни юритиш ҳам доимий эътиборда. Туман 2-сектори тасарруфида 18 дан 30 ёшгача бўлган 7524 нафар ёшлар қамраб олинган. Маҳалла ва гузарларда истиқомат қилаётган ёшлар орасидаги ишсизликни бартараф этиш, уларни доимий иш ўринларига эга бўлишини таъминлаш мақсадида ҳар бир хонадонда муттасил суҳбатлар ўтказилмоқда. Натижада,  820 нафар йигит-қизларни “Ёшлар дафтари”га киритилиши лозим топилди. Доимий ишлаш истагида бўлган 190 нафар ёшнинг 188 нафарининг бандлиги таъминланди.

Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган 51 нафар ёшларнинг 51 нафарига жами 576.2 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилиб тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишига кўмаклашилди. Олтмиш нафарга яқин ёшлар эса, ўзини-ўзи банд қилишга эришди. Ёшлар билан суҳбатлар жараёнида асосий эътибор уларни касб-ҳунарга йўналтириш, тадбиркорлик муҳитини шакллантириш, халқимизнинг азалий қадриятлари саналмиш ота-онани доимий эъзозлаш, ўзаро меҳр-оқибатли бўлиш, сабр ва мурувват туйғуларини эгаллаш каби ноёб хислатларга эришишига қаратилмоқда. Чунки кишилик жамиятини бундай фазилатларсиз тасаввур қилиш қийин албатта. 
Туманимиз чорвачиликка мослашган ҳудуд бўлгани боис, 100 дан ортиқ ёшларга чорвачиликни ривожлантириш мақсадида қарийиб 2 млрд сўмлик кредит маблағлари ажратилди. Аслида, Шаҳрисабзликлар оиласидаги хайру барака ҳам доимо чорвачиликдан келган. Шу боис, ёшлар ўртасида бу ҳалол меҳнатга бўлган интилиш ортиб бормоқда. Бугунгача бундай ташаббус билан чиққан 820 нафар ёшларнинг 202 нафарига 50 гектардан ер ажратилиши таъминланди.
“Ёшлар дафтари”да турувчиларнинг моддий аҳволини яхшилаш мақсадида 61 нафарига бир марталик ёрдам кўрсатилиши таъминланди. Бундан ташқари тикувчилик билан шуғулланиш орқали ўзини-ўзи бандлигини таьминлашни мақсад қилган 112 нафар ёшларга субцидия тариқасида энг замонавий тикув машиналари топширилди.   Мана шундай саъйи ҳаракатлар натижасида уларнинг 820 нафарини “Ёшлар дафтари”дан чиқаришга эришилди. 

Шаҳрисабз туман прокуратураси томонидан тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Тудамайдон маҳалласида “Кеш Сифат Ғишт” хусусий қорхонасида “Ғишт ишлаб чиқариш лойиҳаси” ишлаб чиқилиб, корхонага тижорат банки филиали томонидан 3 млрд. сўм миқдорида кредит ажратилиши таъминланди. Натижада корхонага Хитойдан ғишт ишлаб чиқариш дастгохлари олиб келиб ўрнатилиб, пишиқ ғишт маҳслуотлари ишлаб чиқариш фаолияти йўлга қўйилиши натижасида 30 та янги иш ўрни яратилди. 
Бундан ташқари, “Оқсарой текстил” МЧЖ пахтачилик кластер корхонаси томонидан йилига 8500 тонна аралаш ипкалавасини ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган лойҳаси ишга туширилди. Мазкур лойиҳанинг қиймати 54 млрд. сўмни ташкил этиб, ишга тушиши натижасида, 300 та янги иш ўрни яратилиб, аҳоли бандлиги таъминланади. Шу билан бирга, 2-сектор “Қўшчинор” МФЙ ҳудудидан “Зачкана сара боғлари” номли ишлаб чиқариш кооперативи ташкил этилиб, 40 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди.  

Дарвоқе, туман прокурори ҳудуддаги ижтимоий объектлар фаолиятини яхшилаш, уларда зарур шароитлар яратишга ҳам жиддий эътибор қаратиб келмоқда. Қушқанот маҳалла фуқаролар йиғинида 4000 метр йўлга қум-шағал аралашмаси ётқизилиб, 2000 метр йўллари текислангани, шунингдек, 12 камера ва 8 та ёритиш чироқлари ўрнатилди. Буларнинг барчаси аҳоли турмушини фаровон этишда муҳим ўрин тутяпти. 

“Халқ сўзи”.
Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?