Янги тизим асосида умумтаълим мактаблари битирувчиларининг касб эгаллашига кўмаклашилади

10:23 12 Август 2022 Жамият
196 0

Фото: Edu.uz

Умумтаълим мактабларининг 10–11-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитиш, уларнинг қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиқиб, келажакда эгаллаган касблари бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишларига шароит яратиш мақсадида битирувчиларнинг касб эгаллашига кўмаклашувчи янги тизим жорий этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқ таълими ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари билан ҳамкорликда 10–11-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга тайёрлаш бўйича 46 та касб рўйхати тузди.

Ушбу касбларни 10–11-синф ўқувчиларига ўқитиш учун умумий ўқув юклама соатлари, касб мураккаблигидан келиб чиқиб, малака талаблари, ўқув режа ва дастурлари ишлаб чиқилди.

Мазкур меъёрий ҳужжатлардан 2022/2023-ўқув йилида 10–11-синф ўқувчиларини касбга ўргатишда фойдаланилади.

Меъёрий ҳужжатларни edu.profedu.uz платформаси орқали кўчириб олиш мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер