Янги тиббиёт мажмуаси фойдаланишга топширилди

18:02 14 Ноябрь 2021 Жамият
317 0

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Музработ тумани тиббиёт бирлашмаси болалар бўлимининг янгидан бунёд этилган биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, туман секторлари раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. «Обод марказ» дастури доирасида ушбу болалар бўлими биносига қарийб 11,6 миллиард сўм маблағ сарфланган. 

Уч қаватли шифохона биносида 9 та ўринда анестезиология-реанимация асбоб ускуналари, 30 та ўринда болаларни даволаш учун тиббиёт жиҳозлари тўлиқ таъминланган ҳолда жойлаштирилган бўлиб, беморларга аниқ ташхис қўйиш, самарали даволаш учун барча имконият яратилган.

Шифохонада яратилган шароитлар билан танишган тадбир иштирокчилари ҳудудда мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?