Янги ташкил этилган корхоналар сони юқори бўлган ҳудудлар маълум қилинди

11:29 17 Август 2021 Жамият
212 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республикамизда 2021 йил январь-июль ойларида (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) жами 61 612 та корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилган.

Бу ўтган йилнинг мос даврига қараганда 6 301 тага кўп.

Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхоналар сони:

  • Тошкент шаҳри – 10 296 та
  • Қашқадарё вилояти – 7 186 та
  • Самарқанд вилояти – 6 322 та
  • Фарғона вилояти – 5 438 та
  • Тошкент вилояти – 5 249 та
  • Наманган вилояти – 3 838 та
  • Андижон вилояти – 3 681 та
  • Сурхондарё вилояти – 3 622 та
  • Бухоро вилояти – 3 501 та
  • Қорақалпоғистон Р. – 2 859 та
  • Жиззах вилояти – 2 771 та
  • Хоразм вилояти – 2 685 та
  • Навоий вилояти – 2 663 та
  • Сирдарё вилояти – 1 501 та.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?