Янги ташкил этилган корхоналар сони қайси ҳудудда кўплиги очиқланди

11:15 08 Октябр 2021 Иқтисодиёт
455 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республикамизда 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) жами 79 289 та корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилган.

Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7 545 тага кўп.

Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхоналар сони:

— Тошкент шаҳри – 13 016 та
— Самарқанд вилояти – 8 445 та
— Қашқадарё вилояти – 8 370 та
— Фарғона вилояти – 7 023 та 
— Тошкент вилояти – 6 476 та
— Андижон вилояти – 5 334 та
— Наманган вилояти – 5 038 та
— Бухоро вилояти – 4 646 та
— Сурхондарё вилояти – 4 324 та
— Навоий вилояти – 4 215 та
— Жиззах вилояти – 3 526 та
— Хоразм вилояти – 3 525 та
— Қорақалпоғистон Р. – 3 471 та
— Сирдарё вилояти – 1 880 та.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?