Янги рекорд: Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 60 миллиард долларга яқинлашди

22:02 10 Ноябрь 2025 Иқтисодиёт
350 0

2025 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 59,3 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ҳақида Марказий банкнинг Ўзбекистон Республикасининг халқаро захиралари тўғрисидаги ҳисоботида келтирилди.

Бундай юқори кўрсаткич республика тарихидаги мутлақ рекорд саналади. Жаҳон бозорида олтин нархлари йил бошидан бери қарийб 50 фоизга ошди. Ўзбекистон олтин-валюта захиралари бир ойда 4,3 миллиард долларга, жорий йил бошидан бери қарийб 18,2 миллиард долларга ошди.

Маълумотларга кўра, октябрь ойи давомида захираларнинг валюта қисми 731 миллион долларга ўсган. Шунингдек, олтин қисмининг қиймати 3,6 миллиард долларга ошиб, 47,8 миллиард долларгача ортган.

Бундан ташқари, захиралар таркибида олтиннинг физик ҳажми ҳам 11,6 миллион троя унциядан 11,9 миллион троя унцияга кўпайган.

Жаҳон бозорида олтин нархларининг ошиб бориши фонида йил бошидан бери Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари сезиларли даражада кўпайган. Марказий банк томонидан харид қилинган қимматли қоғозларнинг қиймати ўтган ойда бироз ошиб, 1 миллиард 23 миллион долларга етган.

Билдирилишича, олтин нархининг йил бошидан бери кескин кўтарилиши глобал бозорлар билан бевосита боғлиқ. Февраль–май ойларида жаҳон миқёсида геосиёсий тангликлар ва АҚШ федерал резерв сиёсати туфайли олтин нархи кескин қимматлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер