Янги Ўзбекистон стратегиясида мактабгача, мактаб ва олий таълим тизимларидаги вазифалар маълум қилинди

12:06 09 Сентябр 2021 Жамият
430 0

Шавкат Мирзиёев тақдим этаётган Янги Ўзбекистон стратегиясида мактабгача, мактаб ва олий таълим тизимларидаги вазифалар қуйидагилардан иборат :

- мактабгача таълимдаги қамров даражаси, ҳозирги 62 фоиздан камида 80 фоизга етказилади;

- мактаб таълими тизими учун ўқув дастурлари ва дарсликлар илғор хорижий тажриба асосида тўла қайта ишланиб, 2026 йилга қадар амалда жорий этилади;

- олий таълимга қамров даражасини 50 фоизга етказиш билан бирга асосий эътибор таълим сифатини оширишга қаратилади.2026 йилга қадар камида 10 та олийгоҳ нуфузли халқаро рейтингларга киритилади;

- талабаларнинг яшаш шароитини яхшилаш учун келгуси беш йилда қарийб 100 минг ўринли талабалар ётоқхоналари барпо этилади;

- олий таълимда рақобат муҳитини кучайтириш мақсадида 2026 йилгача хусусий олийгоҳлар сони камида 50 тага етказилади.

- докторантурага қабул давлат буюртмаси ҳамда манфаатдор ташкилотлар маблағлари ҳисобидан тўлов-грант асосида жорий этилади.

- олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ҳар икки йилда ўтказиладиган умумреспублика спорт ўйинлари – Миллий олимпиада тизими жорий этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?