«Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти» дастури доирасида экспортчи корхоналар сони 200 тага етказилади

13:32 03 Апрель 2023 Жамият
470 0

АОКАда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида йилда амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йилдаги устувор вазифалар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, «Тадбиркордан – экспортёргача» тамойили асосида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ республика ҳудудларидан жами 1 426 та маҳаллий корхонанинг муаммоли масалаларини ҳал этиш орқали уларни ташқи бозорларга чиқиши учун йўл очиб берилади.

2023 йилда 13,2 млрд доллар миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши режалаштирилган.

Жорий йилда инвестиция дастурлари доирасида 6,2 млрд долларлик 304 та йирик ва аҳамиятли лойиҳа ҳамда 8,9 млрд долларлик 9 465 та ўрта ва кичик лойиҳа ишга туширилиши ҳисобига 318,1 мингта янги иш ўрни яратилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?