Янги ўқув йилидан бошлаб ОТМда ўқитиш бўйича шартномалар электрон шаклда тузилади

14:59 15 Сентябр 2021 Жамият
541 0

“Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6313-сон, 14.09.2021 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

Фармонга кўра, 2021 йил 1 декабрдан қуйидагилар бекор қилинади:

- банкларга етказилган маҳсулот учун тўловларни учинчи шахслар ҳисобидан қабул қилишга қўйилган тақиқ;

- давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотларни етказиб бериш тўғрисида тузиладиган шартномаларида тўловни олдиндан белгилашга доир талаб;

- қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчилари ва тайёрлов ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномаларда мажбурий равишда авансни белгилашга доир талаб.

Жисмоний шахсларга қарз шартномаларини нотариал тасдиқлаш орқали чет эл валютасида ўзаро қарз бериш ва қайтариб олишга рухсат берилади.

2022 йил 1 январдан:

➖ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн аукционда сотувга қўйилган мол-мулк уни сотишдан тушган пул маблағлари ҳисобидан аукцион ғолибига қарзларсиз ва тақиқлардан ечилган ҳолда топширилади;

➖ шартнома тарафи иккинчи тарафдан шартнома мажбуриятларини бажаришни қабул қилганда, уни кейинчалик ҳақиқий эмас деб топишни талаб қилишга ҳақли эмас;

➖ давлат харидлари билан боғлиқ тузиладиган шартномаларда мажбурий равишда коррупцияга қарши қўшимча шартлар белгиланади;

➖ тадбиркорлар солиқ ва божхона тўловлари бўйича қарздорликни тўламаганда, солиқ ёки божхона органлари банкка қарздорликка тенг пулни музлатиб қўйиш ва уни 30 кундан сўнг ундириш тўғрисида фармойиш юборади ва бу ҳақда тўловчини хабардор қилади;

➖ коммунал, энергия, алоқа хизматлари, йўловчи ва юкларни ташишга оид табиий монополиялар ишлаб чиққан шартномалар монополияга қарши курашиш органи билан келишилади.

Фармонга кўра, электрон савдо майдончалари орқали маҳсулотлар олди-сотди қилинганда ва бошқа битимлар тузишда эскроу тизими жорий этилади.

2022/2023 ўқув йилидан ОТМда ўқитиш бўйича шартномалар электрон шаклда тузилади.

Фармонга кўра шунингдек:

- хўжалик юритувчи субъектлар томонидан шартномалар тузишда қўллаш учун тавсиявий характерга эга бўлган коррупцияга қарши қўшимча шартлар ишлаб чиқилади;

- шартномалар намуналари “yurxizmat.uz” махсус ахборот порталига жойлаштирилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?