Янги лойиҳа: уч ойда 70 тонна биогумус олиш мумкин

13:01 18 Октябр 2021 Иқтисодиёт
416 0

Жорий йилнинг август ойида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан «Калифорния ёмғир чувалчангини боқишнинг янги дастурини татбиқ қилиш ва табиий «биогумус» ишлаб чиқариш» лойиҳаси молиялаштирилган эди.

Айни пайтда лойиҳани йўлга қўйиш мақсадида белгиланган қурилиш ишлари ўз ниҳоясига етди. Қурилиш ишлари 500 квадрат метр майдонда амалга оширилган бўлиб, биогумус ишлаб чиқариш учун гўнг билан тўлдирилди. 115 м2 Калифорния қизил чувалчанги олиб келинди. Бундан 15 м2 кам таъминланган оилаларга, 100 м2 чувалчанг боқиш ҳавзасига ажратилди. Натижада 3 ой муддатда 70 тонна биогумус ҳамда 300 м2 тайёр чувалчанг маҳсулоти олинади.

Фарғона вилояти ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси томонидан лойиҳаларни мониторинг қилиш ишлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?