Янги корхонада кунига 120 тонна ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилади

17:31 05 Октябр 2021 Иқтисодиёт
107 0

Фото: "Ўзёғмойсаноат" уюшмаси ахборот хизмати

Фарғона вилояти Учкўприк туманида “Қўқон” ЭИЗ ҳудудида “Best grand elite” масъулияти чекланган жамиятига қарашли ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги корхона ўз фаолиятини бошлади.

"Ўзёғмойсаноат" уюшмаси маълумотига кўра, лойиҳани амалга ошириш учун 26,5 миллиард сўм маблағ сарфланган.

Янги корхона кунига 10 турдаги 120 тонна ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқариш имкониятига эга. Асосан, кунгабоқар донини қайта ишлашга ихтисослашган мазкур саноат объектининг фойдаланишга топширилиши натижасида 80 та янги иш ўрни яратилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?