Янги Конституциянинг ижросига бағишланган семинар ўтказилди

15:52 05 Октябр 2023 Жамият
187 0

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан ўқув семинари ўтказилди. 

Семинарда вазирлик мутасаддилари, вазирликнинг тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалар ходимлари иштирок этди. 

Тадбирда спикерлар томонидан Конституция ижросини сўзсиз таъминлаш юзасидан вазирлик ва идораларда амалга ошириладиган биринчи навбатдаги устувор вазифалар, бош қомусимиздаги асосий принциплар, инсон ва фуқаронинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари ҳамда жамият ва шахс масалалари, давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши ҳамда сайлов тизимидаги фундаментал вазифалар юзасидан маърузалар қилинди.

Шунингдек, семинар иштирокчиларига жамиятда Конституциянинг сўзсиз ижроси, унга риоя этилишини таъминлаш бўйича вазифа, бурч ва мажбуриятлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?