Янги ҳаёт тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи тайинланди

21:14 20 Ноябрь 2020 Жамият
407 0

Давлат солиқ қўмитаси буйруғи билан Ибрагимов Акбархон Акрамхонович Тошкент шаҳри Янги ҳаёт тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Акбархон Ибрагимов 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2005 йилда Ўзбекистон миллий университетини Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассислиги бўйича, 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтини Юриспруденция мутахассислиги бўйича тамомлаган.

А.Ибрагимов янги лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент шаҳар Олмазор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.

У солиқ органларидаги профессионал фаолиятини 2006 йилда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани давлат солиқ инспекцияси Инкассация ишларини ташкил этиш шўъбаси давлат солиқ инспектори лавозимидан бошлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?