Ўзини осган Янги-Ангрен ИЭСдаги портлаган цехнинг раҳбари ҳақида Бош прокуратура маълумот берди

"Янги Ангрен" ИЭСда цех раҳбари бўлиб ишловчи ходим ўзини осди. Бу ҳақда Бош прокуратура Ахборот хизмати раҳбари “Халқ сўзи”га маълум қилди.
Маълум қилинишича, 2021 йил 23 январь куни соат таҳминан 12:50 ларда, 1981 йилда туғилган фуқаро Ш.С ўзи яшаган Ангрен шаҳар, Нуробод қўрғони, 24-хонадоннинг сомонхонаси шифти устунига арқон билан ўзини бўйин қисмидан осиб, ўз жонига қасд қилиб, вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан ҳодиса содир бўлган жой ва мурда кўздан кечирилиб, С.Ш.нинг мурдасига нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган бўлиб, экспертнинг дастлабки маълумотномасига кўра С.Ш.нинг ўлимига бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан сиқилиши оқибатида келиб чиққан механик асфиксия сабаб бўлганлиги кўрсатилган.
Ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан С.Ш.нинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Кун фотоси: Ҳоким фуқароларнинг хонадонини оқлаб берди
- Катта Фарғона каналида чўкиб кетган ёзёвонлик йигитнинг ўлими сабаби маълум бўлди
- Кун фотоси: Наманган вилояти ҳокимининг вақтинчалик уйи деярли тайёр бўлди
- Тошқулов ректорлар нобуд бўлган 5 нафар талабанинг жанозасида қатнашиб марҳумларнинг ота-оналарига моддий ёрдам берилганини маълум қилди
- Кун фотоси: Бухорода 1000 та «контейнер уй» имтиёзли кредит асосида муҳтож оилаларга тарқатилади
- Ғаниев тақдимот вақтида қийинчиликка дуч келди, Президент унинг режаларидан қониқмади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг