Яна бир туман ҳокими ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланди

17:29 01 Июль 2021 Жамият
435 0

Бугун Янгиҳаёт тумани ҳокими ва ҳокимлик вакиллари коронавирусга қарши Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини олди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ҳокимлик томонидан эълон қилинган фотосуратларда ҳоким Ҳаёт Иноғомов ҳам вакцина қабул қилаётгани акс этган.

«Қадрли туманимиз аҳли!

Сиз ҳам Covid-19 инфекциясига қарши вакцина қабул қилинг! Бу сиз ва яқинларингизнинг соғлиғи учун муҳим», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?