Яна бир бор таъкидлайман, йил якунига қадар 6 миллион нафар ёшларни оммавий спорт билан қамраб олиш – бу сиёсат — Шавкат Мирзиёев

17:24 23 Май 2022 Сиёсат
394 0

Фото: president.uz

Президент раислигида спортни оммалаштириш, спорт таълимини яхшилаш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш бўйича йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Президент ёшларнинг спорт мактаблари билан қамровини 1,3 бараварга ошириб, 520 минг нафарга етказиш вазифасини қўйди.

Бундан ташқари, 69 та тумандаги спорт мактабларида камида 20 та, 47 тасида 15 та, қолган 91 тасида 10 та олимпия спорт турларига тайёрлашни йўлга қўйиш топширилди.

Йил якунигача 508 та маҳаллада кўп функцияли спорт майдончаларини қуришга кўрсатма берилди.

«Яна бир бор таъкидлайман, йил якунига қадар 6 миллион нафар ёшларни оммавий спорт билан қамраб олиш – бу сиёсат.

Қорақалпоғистон, Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари бу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, ишларни яхши бошлади.

Бугунги селектордан айниқса туман-шаҳар ҳокимлари ва сектор раҳбарлари хулоса қилиб, оммавий спортни ривожлантириш бўйича ишларни жадаллаштириши керак. Бу борада сўров доимий ва қаттиқ бўлади», деди Президент.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер