Яна 1 млн доза хитой-ўзбек вакцинаси олиб келинди

16:32 06 Август 2021 Жамият
335 0

Жума, 6 август куни Ўзбекистонга яна 1 млн доза хитой-ўзбек ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Ўзбекистоннинг вакцина захираси 14 млн 580 минг 60 дозага етмоқда. Улардан 10,5 млни — ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси, 710 мингтаси — AstraZeneca (Covieshield, COVAX дастури асосида бепул етказиб берилган), 370 мингтаси — Россиянинг «Спутник V» ва 3 млн 60 дозаси Moderna вакцинаси ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?