Яккабоғлик тадбиркор аёл иккинчи бор Президент совғасини олди

12:49 24 Ноябрь 2021 Жамият
449 0

Фото: Халқ сўзи

Аввал хабар берганимиздек, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган «Аёллар дафтари»ни юритиш, хотин-қизларнинг муаммо ва мурожаатларини ҳал этиш, янги иш ўринлари яратиш жараёнида фаол иштирок этган мутасаддилар, тадбиркорлар ва соҳа вакилларини муносиб рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан танлов эълон қилинган эди. Унда номзодларнинг ишда эришган ютуқ ва тажрибалари «Энг яхши сектор раҳбари», «Энг яхши маҳалла раиси», «Касаба уюшмалари Федерацияси лауреати» ҳамда «Энг намунали аёл иш берувчи» номинациялари бўйича баҳоланди.

Танловда яккабоғлик тадбиркор, «Сетора имкон плюс» нодавлат таълим муассасаси раҳбари Наргиза Саломова «Энг намунали аёл иш берувчи» деб эътироф этилиб, Президент совғаси — “Spark” автомобили соҳибига айланди.

— Мен иккинчи бор Президент совғаси — “Spark” автомобилини Ўзбекистон Республикаси Сенати раиси Танзила Нарбаева қўлидан қабул қилиб олар эканман, кўксим ғурур ва ифтихор ҳислари билан тўлди,- дейди Наргиза Саломова. — Чунки “Ташаббус-2019” кўрик-танловида ҳам бош мукофот — Президент совғасини қўлга киритган эдим. Яна бир бор амин бўлдимки, эл дарди билан елиб-югурган одам кам бўлмас экан.

Н. Саломова раҳбарлик қилаётган нодавлат таълим муассасасида ҳар йили 300 нафардан зиёд хотин-қиз ҳунар ўрганиб, мустақил ҳаётда ўз ўрнини топмоқда.

Фахриддин Бозоров, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер